«Барселона»да 24 январь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига номзодларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда.
Номзодлар ўзларини қўллаб-қувватлаш учун йиғилган бир қатор имзоларни топширдилар. Жоан Лапорта 10 257 имзо жамлади. Бу пандемия даврида жуда катта рақам. Иккинчи ўринда эса Виктор Фонт бормоқда. У 4710 имзо тўплади.
Тахминларга кўра, президентлик учун бошқа жиддий номзодлар қолмайдиганга ўхшамоқда.