"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг таъкидлашича, 2012 йилги чемпионлик пойгасида Манчестер клубларига фақат "Тоттенҳэм" қаршилик кўрсата олиши мумкин.
"Арсенал" билан "Челси"нинг муаммоси шундаки, уларнинг ҳар бири учтадан жамоани ортда қолдириши керак, бунинг учун ўша уч жамоа муваффақиятсизликка учраши даркор. Аммо бундай бўлиши эҳтимоли йўқ ҳисоби", деди шотландиялик мутахассис.
"Тоттенҳэм" айни вақтда мамлакатнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Ҳозирги ҳолати жамоа исталган мусобақада энг яхши клуб бўла олади ва улар, сўзсиз, ғолибликка даъвогардир", деди Фергюсон.
"Ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослайдиган бўлсак, биз беш-олти очко кўпроқ жамғарганимизни айтишим мумкин. Аммо сиз: "Манчестер Сити"да ҳам худди шундай натижа-ку?", дейишингиз мумкин. Йилнинг бу вақтида 45 очкога эга бўлиш ҳақиқатан ҳам катта муваффақият. Биз икки клуб ўртасидаги муросасиз кураш гувоҳига айланамиз, бироқ ҳозир айнан "Тоттенҳэм" Англиянинг энг кучли жамоасидир", деди "Юнайтед" устози.
"Чемпионатнинг ҳал қилувчи даври мартга тўғри келади. Бу вақтда йўқотилган очколар рақибларга ижобий таъсир қилиши, уларнинг имкониятлари яхшиланишига хизмат қилиши мумкин. Март ёки апрель ойларида қўлдан чиқарилган очколар ўрнини тўлдириш жуда қийин бўлади. Бундан ташқари, баҳорда давом этадиган еврокубоклар сабаб пайшанбадан то якшанбагача дам олмасдан тўп суришга тўғри келиши мумкин", дея қўшимча қилди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Алекс Фергюсон.