Ҳалқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) сўнгги 10 йилликнинг энг яхши мураббийи деб "Атлетико" устози Диего Симеонени топди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Овоз бериш ташкилотнинг 2011 йилдан 2020 йилгача бўлган рейтинг натижалари асосида ўтказилди. Симеоне ташкилотнинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийига айланди ва овоз беришди 152 очко жамғарди.
2011 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган Хосеп Гвардиола эса 144 очко билан иккинчи ўринни, 2019 йили IFFHS томонидан энг яхши мураббий деб топилган Юрген Клопп эса 105очко билан учинчи ўринни қўлга киритди.
Кейин рўйхатни Жозе Моуринью (91), Массимилиано Аллегри (77), Унаи Эмери (70), Зинедин Зидан (59), Карло Анчелотти (57), Маурисио Почеттино (56) ва "кучли ўнлик"дан Марсело Гальярдо (56) ҳам жой олди.