Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Серж Гнабри Бундеслиганинг 14-турида «Майнц» (5:2) жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда олган жароҳатидан кейин, тикланиб машғулотларга қайтди.
Bild нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, 25 ёшли жамоанинг кечаги машғулотларига иштирок этди ва Германия Кубогининг 2-босқичида «Хольштайн» жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.