Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Женоа» А Серияда хавфли зонадан чиқиб олди. Жамоа муваффақиятлари сири нимада?

Баҳо:
+ | -

Давиде Баллардининг келиши билан «Женоа» ижобий натижалар кўрсата бошлади: 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият. 4 учрашувда 7 очко тўпланди. Жамоанинг собиқ мураббийи Роландо Маран эса 13 учрашувда шунча очко тўплаганди. Бу натижалар Генуя клубига хавфли зонани тарк этиб, ўзи орзу қилган 17-ўринга кўтарилишга имкон берди.

Хўш, жамоа муваффақияти сирлари нимада? «Зона трекварти» блоги қуйида шу ҳақида фикр юритади.

— Ҳимояда Баллардини Иван Радовановичга ишонч билдирди. 32 ёшли серб шунчалик камтаринки, ҳатто ижтимоий тармоқларда саҳифалари ҳам йўқ. Аммо у ҳимояда яхши ўйин намойиш этмоқда ва майдонда асосий роллардан бирини бажармоқда. Радованович асли ярим ҳимоя марказида ўйнарди. Эндиликда эса у мудофаа марказига ўтказилди. Ҳозирча жамоа Маран давридагидан ўртача икки баравар камроқ гол ўтказмоқда.

— Ярим ҳимоя марказидаги Бадель-Зайц-Лерагер учлиги 3-5-2 схемасининг яна-да фойдалироқ бўлишини таъминламоқда. Италияга қайтган словениялик Миха Зайц кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни бошлади. Ушбу 26 ёшли ижодкор ярим ҳимоячи тўпни рақиб дарвозаси томон ҳаракатлантиришни жуда яхши уддаламоқда.

— Дестронинг порлаши. «Мен учун у ҳар доим соф истеъдод эгаси бўлиб келган», — дейди ҳужумчи ҳақида Баллардини. — Сўнгги учта ўйинда у доим ўйин марказида бўлди, у ўсмоқда». Дарҳақиқат, 29 ёшли ҳужумчи декабрь ойининг ўрталаридан бери доимий равишда гол уриб келмоқда. Ҳозирда унинг ҳисобида 6 та гол мавжуд. У охирги марта бундай самарадорликни 2017/18 йилги мавсумда намойиш этганди.

— Тезлиги, дриблинги ва ажойиб узатмалари туфайли «ўзбек Мессиси» номини олган Элдор Шомуродовнинг асосий таркибдан жой олиши ҳам жамоа муваффақиятларида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 9 январь, шанба куни «Женоа» «Болонья»ни мағлубиятга учратди, Шомуродов эса қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди, якунда бу жамоанинг муҳим бўлган биринчи голига олиб келди.

Манба: Daryo.uz
Киритилди: 10:15, 15.01.2021.
Ўқилди: 9723 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик