Кириш Регистрация

«Бунёдкор»: Машғулотларга янги футболчилар келиб қўшилди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор"нинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этади.

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «Бунёдкор» бугун академиямизнинг ёпиқ залида жисмоний тайёргарликка асосланган машғулотни ўтказди. Айтиш керак, машғулотларда 37 нафар футболчи иштирок этди. Футболчилардан фақатгина Суҳроб Иззатов жароҳати сабабли якка тартибда шуғулланди. Жамоага «Бунёдкор»га бегона бўлмаган Жавлон Иброҳимов ва «Оқ-тепа»дан Иброҳим Томива келиб қўшилди. Шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой клубларида тўп сурадиган Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев жамоаларига қўшилишдан аввал жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриш учун «қалдирғочлар» сафида шуғулланмоқда. Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик доирасида эртага Про лига вакили «Оқ-тепа»га қарши майдонга чиқади.

Бугунги машғулотларда қуйидаги футболчилар иштирок этди: Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нурилло Тўхтасинов, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Бобурбек Фарҳодов, Арам Маркарян, Ғайрат Азизхўжаев, Абдулазиз Абдусаломов, Нозимхон Рустамов, Диёрбек Раҳимқулов, Хуршид Убайдуллаев, Сарвар Каримов, Акобир Қаюмов, Суннатилла Абдуллажонов («Қизилқум»), Одилжон Абдураҳмонов («Алай», Қирғизистон), Жавлон Иброҳимов («Навбаҳор»), Баҳодир Абдувалиев («Пахтакор»), Муҳаммадали Ғиёсов («Бухоро»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Динамо»), Ҳумоюн Шербўтаев («Пахтакор»), Баҳодир Даминов («Яшнобод»), Шамсиддин Саъдуллаев («Шўртан»), Иброҳим Томива («Оқ-тепа»), Равшан Ягудин («Оқ-тепа»).  

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:11, 15.01.2021.
Ўқилди: 3355 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик