Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Одион Игало шу йилнинг июнь ойида жамоани тарк этади. Футболчи жамоаси қолмайди. Чунки, унинг агентини сўзларига қараганда, Игалога бўлган қизиқиш кўп.
«Англия Премьер-Лигасидан ва яна икки бошқа чемпионатда тўп сурадиган клублардан Одионга расмий сўровномалар бор. Албатта, у MLSдан тушадиган таклифлар қизиқарли бўлишини айтиб ўтди, аммо у шунчаки эҳтимолий фикрни билдирди, ҳозирда АҚШдан расмий сўровнома олмадик.
Айни пайтда у «Манчестер Юнайтед»нинг ижарага олинган футболчиси саналади. У Англияда қолиши ҳам мумкин. Унда ўйлаш учун кўп вақт бор», - деди Игалонинг агенти BBC Sport Africa билан суҳбатда.