Хитойнинг "Бэйцзин Гоань" клуби марказий ҳимоячиси Ким Мин Чжэ фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Mirror нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, жанубий кореялик футболчига "Челси" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдиришмоқда.
Хитой клуби ўзининг 24 ёшли футболчисини ёзда сотиб юборишга тайёр ва таклифларни кутмоқда.
Чжэнинг трансфер бозоридаги нархи 2 миллион еврони ташкил қилмоқда. У "Бэйцзин Гоань" таркибида 57 та учрашувда майдонга тушди.