Англия чемпионатининг 19-тури доирасида «Лестер» ўз майдонида «Саутгемптон»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Биринчи гол баҳснинг 37-дақиқасида урилди. Мэддисон ўз имкониятидан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Харви Барнс якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу ғалабадан сўнг «тулкилар» 35 очко билан АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олишди. «Саутгемптон» эса 29 очко билан 8-поғонада қолди.
АПЛ, 19-тур
Лестер – Саутгемптон 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 37 Мэддисон, 2:0 – 90 Барнс.
Лестер – Шмейхель, Джастин, Эванс, Фофана (Сеюнджю, 53), Кастань, Тилеманс, Олбрайтон, Мэддисон (Перес, 77), Ндиди, Барнс, Варди (Ихеаначо, 90).
Саутгемптон – Маккарти, Беднарек, Стивенс, Уокер-Питерс, Бертран, Диалло (Валери, 87), Смоллбоун (Нлундулу, 61), Уорд-Проуз, Армстронг, Уолкотт, Адамс (Лонг, 72).
Огоҳлантиришлар: Фофана (15), Диалло (44), Олбрайтон (45), Бертран (59).