Кириш Регистрация

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор

Баҳо:
+ | -

«Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 26 ёшли италиялик футболчи агар молиявий шартлар уни қониқтирса, Каталония клубига ўтишга тайёр. «Барселона» спорт директори Деку ва жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бастонини ҳимоя чизиғини кучайтириш учун устувор вариант деб ҳисоблашмоқда. Трансфер суммаси 80–100 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Жорий мавсумда Бастони барча турнирларни ҳисобга олганда 35 та ўйинда майдонга тушди, ўз ҳисобига иккита гол ва олтита голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:37, 15.03.2026.
Ўқилди: 5134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик