Кириш Регистрация

«Арсенал» жиддий йўқотишга учради

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» шанба оқшомида Англия Премьер-лигаси доирасида ўз майдонида «Эвертон»га қарши ўйин ўтказмоқда. Биринчи бўлим давом этаётган бир вақтда «канонирлар» устози Микель Артета мажбурий ўзгаришни амалга оширишига тўғри келди. Ҳимоячи Юррьен Тимбер жароҳат олди. 38-дақиқада унинг ўрнига шошилинч равишда Кристиан Москера майдонга тушди.

Биринчи бўлимдан сўнг «Эмирейтс» стадионидаги таблода 0:0 ҳисоби қайд этилиб турибди.

«Арсенал» Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» битта кам ўйин ўтказган ҳолда етти очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 23:55, 14.03.2026.
Ўқилди: 5390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик