Стефано Пиоли А Сериянинг 18-тур ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бизга бир нечта муҳим ўйинчилар етишмаяпти, аммо амин бўлдикки, ушбу мавсум давомида ҳар қандай вақтда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Биз тайёрмиз. Бундай вазиятларда ўз кучимизни икки баробар оширамиз.
Биз ҳақиқий жамоа эканлигимизни исботладик. Ибрагимович биз учун жуда муҳим, унинг қадрини ҳаммамиз яхши биламиз. У муаммоларни бартараф этди ва яхши ҳолатда. Эртага эса ўйнашга тайёр. Биз ишлашда давом этишимиз керак, қишки чемпионлик унвони ҳали кўп нарсани англатмайди», - деди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Италия чемпиоантида 17 ўйиндан сўнг, 40 очко жамғариб турган «россионерилар» эртага, А Сериянинг 18 тури доирасида «Кальяри»га қарши баҳс олиб боришади.