"Ливерпуль" клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Goal сайти талқиинига кўра йилнинг энг яхши араб футболчиси деб топилди.
28 ёшли футболчи кетма-кет тўртинчи маротаба мазкур совринга эга чиқди.
Салоҳ АПЛнинг жорий мавсумида "Ливерпуль" сафида 17та учрашувда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 3та голга узатма берди.