Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

А серия. Ибраҳимовичнинг голлари туфайли «Милан» ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 18-тури доирасида «Кальяри» – «Милан» учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳснинг 7-дақиқасидаёқ мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Жароҳатидан соғайиб сафга қайтган Златан Ибраҳимович ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида эса швециялик футболчининг ўзи ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Ўйин тугашига 16 дақиқа ўтиб "Милан" ҳужумчиси Салемакерс майдондан четлатилди. Шунга қарамай, "Кальяри" жавоб тўпини кирита олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Милан" ўз очколарини 40тага етказиб, А серияда пешқадамликни мустаҳкамлади.

Италия чемпионати, 18-тур
Кальяри – Милан 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 7, пенальти Ибраҳимович, 0:2 – 52 Ибраҳимович.
Кальяри – Краньо, Дзаппа (Паволетти, 79), Годин, Чеппителли, Ликояннис, Марин, Перейро (Соттиль, 57), Жоао Педро, Данкан (Олива, 69), Наингголан, Симеоне (Черри, 80).
Милан – Доннарумма, Романьоли, Диогу Далот, Калабрия, Кьер (Калулу, 46), Тонали (Мейте, 72), Кастильехо, Хеуге (Салемакерс, 66), Кессиэ, Браим Диас (Конти, 83), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Романьоли (39), Салемакерс (68), Годин (83), Чеппителли (88).
Четлатиш: Салемакерс (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:29, 19.01.2021.
Ўқилди: 4175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.