«Барселона» клуби сардори Испания қироллик футбол федерацияси томонидан 2а ўйинга дисквалификация қилинди. Клуб эса ушбу қарорга қарши апелляция беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" расмий сайти хабар тарқатди.
Месси Испания суперкубоги финалида Бильбаонинг «Атлетик» клуби ҳужумчиси Асьер Вильялибренинг юзига ургани учун майдондан четлатилган эди.
Агар "Барса"нинг апелляцияси рад этилса, аргентиналик футболчи Испания кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган «Корнелья»га қарши ўйин ва Ла Лиганинг 20-тури доирасидаги «Эльче»га қарши баҳсни ўтказиб юборади. У 31 январь куни бўлиб ўтадиган Бильбаога қарши учрашувда майдонга қайтади.