Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Мана бу ерни босинг"

Баҳо:
+ | -

Бошқаларнинг биз ҳақимизда нима деб ўйлашларига жудаям қизиқамиз. Аслида қанақа эканлигимизнинг аҳамияти йўқ, тўғри бўладими ёки нотўғрими ўша бошқаларда шаклланган фикр биз учун бирламчи бўлиб хизмат қилаверади, ўшанга ишониб қоламиз ҳам ҳатто. Энг қизиғини айтайми? Агар ўша таассурот ёлғон бўлса-ю, буни биз ичимиздан билиб турсак ҳам, ҳалиги фикрга шунчалик боғланиб қоламизки... Энг ёмони, оқибатда бу фараз бизнинг мақомимизни аслидан кўра юқорига кўтаргандек бўлади, ҳаракатларимизни бошқаради, бизга ва бизнинг муносабатимизни белгилайди. Бутун хаёт, ён атроф ёлғон устига қурилиб қолишидан даҳшатлироқ ҳолат бўлиши мумкинми?

"Сунъийлик деётгандимми? Футболимиз ҳам шундай муаммо гирдобида. Битта мисол. Кеча сайтда "Жепаровга овоз беринг" деган хабар чиқди. Ўзингиз гувоҳсиз, хабарни ўқиган деярли ҳамманинг энсаси қотди. Юқорида Серверни мисол келтирдим, холос. Аслида бунақа ясама сўровномалар қанчадан қанча ўтказилди. Эринмаган юзерлар ўтиришди овоз бериб. Ич-ичимиздан ўзимизни алдаётганимизни ҳис қилиб турсакда, овоз беравердик. Ислоҳни бошлашга масъул эканлигимизни тушунишимиз даркор. Зора, қилинган амалларнинг ғойибий ҳарорати самога кўтарилиб, футболимизни ботқоқларга ботираётганлар боши узра муаллақ туриб қолса".

Бу сатрлар тахминан икки йил олдин, ҳамкасбим Бобур Акмалов томонидан ёзилган. Ҳадеб мозийга қайтаётганимизнинг сабаби ҳам шу, вақт ўтган сари ўзгармаётганимиздир. Йил тугаяпти, демак турли йўналишларда энг яхшилар аниқланади. Одатда сўровномалар асосида бўлади бу жараён. Мисол учун, юртимизнинг энг машҳур сайти бўлмиш - уфф.узда, "Одилга овоз беринг" сарлавҳаси остида мақола чиқди. Ўша сарлавҳани кўрмасимдан олдин ҳам, мухлислар томонидан қаердадир сўровнома бўлаётгани ва у ерда Одилга овоз бериш ҳақидаги чақириқларга кўзим тушганди. Ростан, қорайтирилиб, муҳим даражага олиб чиқилган бу сарлавҳани ўқиганимда, дастлаб, пичинг оҳангини сездим. Назаримда, кимдир Бобур Акмаловнинг куюнишини давом эттираётгандек, бизни суньийлик ботқоғидан қутқараётгандек туюлди. Йўқ, адашибман. Мақола тамомила жиддий эди, мухлислар "Анжи"нинг расмий сайтига кириб, Одил Аҳмедовга овоз беришга чақирилган эди.

Бу ерда иккита муҳим нуқта бор. Биринчидан, ўша сўровнома "Анжи" клуби томонидан уюштирилган ва "Дорогие друзья! Пришла пора подвести и наши внутренние итоги в номинации "Лучший игрок года" деб тепасига ёзиб қўйилган. Биз доғистонликларга "друзья" бўлишимиз мумкин, лекин пайқаш қийин эмаски, сўровнома Одил Аҳмедовнинг эмас, "Анжи"нинг мухлислари учун. Шахсан мен учун ҳам, севимли футболчиларимдан бири Одил Аҳмедовнинг "Анжи" мухлислари орасида қанчалик эътироф қозонгани, айниқса бошқа, машҳурроқ легионерларга нисбатан қандай ҳолатда эканини билиб қизиқ.

Сайтдаги мақолада "Одил Аҳмедов нафақат юртимизда, балки ўз клубида ҳам тенгсиз бўлишини истасангиз, МАНА БУ ЕРни босинг ва унга овоз беринг!" деган жумлалар бор эди. Савол туғилади, Аҳмедовнинг "Анжи"да тенгсиз бўлишини албатта, истайман, аммо бунинг учун унга овоз беришим керакми? Менинг нохолис овозимсиз (нохолислиги аниқ, чунки "Анжи" ўйинларини кўраётганимда, Аҳмедовга кўпроқ мухлислик қилганман, бошқалар билан ишим бўлмаган) Аҳмедовнинг тенгсиз бўлиши керакмасми? Аҳмедов менинг ёрдамим билан "Анжи"да тенгсиз бўлса-ю, бу менга, Аҳмедовга нима фойда беради? Мен шунчаки, Аҳмедовни қандай эътироф этишаётганини билиш ниятида "МАНА БУ ЕРГА" босдим. "Босинг ва овоз беринг" дейилгани учун, тушунгандимки, босиш ва овоз бериш иккита алоҳида ҳаракат. Йўқ, ўша ерга босишим билан автоматик равишда мен ҳам Аҳмедовга овоз берган бўлиб чиқдим. Менинг овозим ёрдамида Аҳмедов Жирковга етиб олди. Лекин бу сўров энди, биз учун ҳеч қандай маълумот бермайди-ку, тўғрими?

Бу менга машҳур латифани эслатмоқда: Бир футбол мактаби директори энг ёш гуруҳ шуғулланадиган синфга кириб, мактабнинг шароитлари, болаларга яратилган имкониятлар, мураббийларнинг савияси ҳақида оташин сўзлаётганида бир кичик болакай "Мен ҳам ўша мактабга борамаааан" деб йиғлаб юборган экан.

Расмга тушар эканмиз, уст бошимизни, сочимизни эпақага келтирамиз, кулиб турамиз чиройли бўлиб. Балки хаёт тарзимиз ўша суратдагидек эмасдир? Ҳадеб хаётимизнинг биргина сониясини муҳрга туширган расмга маҳлиё бўлавермасдан, ойнага ҳам тез-тез қараб туришимиз керакдир? Қийшиқ кўрсатса ҳам...

Қ.АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:46, 03.01.2012.
Ўқилди: 46355 марта.
Фикрлар: 50 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.