Испаниянинг "Виллареал" клуби ҳужумчиси Нильмар, қишки трансфер ойнаси пайтида Римнинг "Рома" клубига ўтиши борасидаги миш-мишларни рад этди.
"Ҳа, менга "Рома"дан таклиф бўлди. Аммо, мен ҳозир "Вилареал"дан кетмоқчи эмасман. Жамоамиз ҳозир жуда қийин вазиятга тушиб қолган. Бундай оғир паллада жамоани тарк этиш инсофсизлик бўлади, деб ўйлайман. Мен яқинда жароҳатимдан тўла қутулдим ва машғулотларга киришдим. Испания чемпионатининг иккинчи даврасида жамоамга ёрдам беришни истайман. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади ва "Виллареал" ҳали яна ўз ўрнига қайтади. Шартномам шу йилнинг ёзида тугайди. Ҳозир менга бошқа жамоалардан таклифлар бор. Аммо шартномам якунлангунча Испанияда қоламан" - дейди, 27 ёшли бразилиялк ҳужумчи.