Бундан бир неча дақиқа муқаддам англия премьер-лигасинг 20-туридан ўрин олган 3 та учрашув ўз якунига етди. Турнинг марказий ўйини дея баҳоланган "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги баҳс кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши керак эди. Ўтган турда, сўнгги сонияларда дурангдан ҳам мосуво бўлган "шахарликлар" бугунги ўйинда ғалаба қозонишлари шарт эди. Ўйин бироз эҳтиёткорона руҳда бошланди. Роберто Манчини бироз тактикага ўзгартириш киритган ҳолда, ўйинни иккита соф ҳужумчи билан бошлади. Сўнгги ўйинларни мунтазам асосий таркибда ўтказаётган Серхио Агуэрога Эдин Жеко ёрдамлашадиган бўлди. Ўтган турда ўйинни заҳира таркибида бошлаган аргентиналик ҳужумчи, Манчинининг қарори ўшанда хато бўлганлигини бугун ўйин бошиданоқ исботлашга тушди. Ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ унинг 16 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Рейна қайтаришга ожизлик қилди. Виждонан айтадиган бўлсак. ушбу голда "Ливерпуль" посбонининг ҳам айби катта бўлди. Голдан рухланган "Сити" футболчилари секин аста ташаббусни ўз қўлларига ола билишди. Кетма-кет ҳужумлар "Ливерпуль"ни тамоман довдиратиб қўйди. Венсан Компанининг боши билан берган зарбасини, Рейна қийинчилик билан бартараф этади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборади. Шериклари уни ажойиб сейв билан табриклашга тушиб кетишган бир паллада, унинг дарвозасидан иккинчи тўп ҳам жой олади. Бурчакдан ошириб берилган тўпни майдондаги ака-ука Туреларнинг кичиги боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди - 2:0.
Иккинчи бўлимда мехмонлар ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, Джо Харт дарвозасига йўл топа олмшмади. Хатто заҳирадан майдонга тушган Джерард ҳам уларга ёрдам бера олмади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда Жеймс Мильнер пенальтидан жамоасининг учинчи тўпини киритиб, ўйинга деярли якун ясайди. Қолган дақиқаларда жамоалар ўйинни тезроқ тугатиш пайида бўлдилар. Якуний ҳисоб 3:0. "Сити" ғалабаси.
Манчини шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг яна турнир жадвали пешқадамига айланиб олишди. Уларнинг қўшнилари ва энг яқин таъқибчилари бўлган "МЮ" эртага, мехмонда "Ньюкасл" га қарши саф тортади.
"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" - 3:0
Голлар: Агуэро 10, Я.Туре 33, Мильнер 75 (пен)
"Манчестер Сити":Харт, Ричардс, К. Туре, Компани, Клиши, Барри, Яя Туре, Милнер, Силва (Лескотт, 76), Агуэро (А. Джонсон, 72), Джеко
"Ливерпуль": Рейна, Г. Джонсон, Шкртел, Аггер, Хосе Энрике, Хендерсон, Спиринг (Макси Родригес, 76), Адам (Джеррард, 57), Даунинг, Куйт (Беллами, 57), Кэрролл
Огоҳлантиришлар: Барри - Джонсон, Аггер
Турнир жадвалида икки Манчестер жамоаларини қувиб келаётган "Тоттенхэм" ўз майдонида "Вест Бромвич" қаршилигини синдира олди. Жермейн Дефонинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган "Тоттенхэм", турнир жадвалида 3-ўринга мустаҳкам ёпишиб олди.
"Тоттенхэм" - "Вест Бромвич" - 1:0
Гол: Дефо 63
"Тоттенхэм":Фридель, Уокер, Кабул, Галлас (Бассонг, 67), Ассу-Экотто, Сандро (Ливермор, 30) (Кранчар, 77), Модрич, Бэйл, Ван дер Ваарт, Дефо, Адебайор
"Вест Бром":Фостер, Джонс, Доусон, Макоули, Шори, Торн (Тчои, 79), Шарнер, Дорранс (Моррисон, 66), Кокс, Томас (Хара, 27), Одемвинги
Огоҳлантиришлар:Томас, Джонс, Дорранс, Шарнер, Кокс
Ўтган турда "Сити"ни қимматли очколардан махрум этган "Сандерленд" ўзининг зафарли юришини бу турда ҳам давом эттирди. "Сандерленд" бу сафар мехмонда ўйнаётганлигига қарамасдан, "Уиган"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
"Уиган" - "Сандерленд" - 1:4
Голлар:Родальга, 62 - Гарднер, 45+2, Маклин, 55, Сессеньон, 73, Вон, 80
"Уиган":Аль-Хабси, Гохури, Алькарас, Фигероа, Стам (Саммон, 58), Уотсон (Дьяме, 86), Маккарти, Джонс, Гомес, Крусат (Мозес, 39), Родальега
"Сандерленд":Миньоле, Гарднер (Эль-Мохаммади, 83), Килгаллон, О`Ши, Колбэк, Макклин (Жи, 89), Каттермол, Вон, Ричардсон (Мейлер, 67), Сессеньон, Бендтнер
Огоҳлантириш:Стам