The Sun таблоидининг янги сонида нашр мухбири Роб Бизли "Челси" машғулот базасида муҳит тубдан бузилгани ҳақида миш-мишлар оловига яхшигина мой сепган. The Sunнинг талқинига кўра Андре Виллаш-Боаш ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар жуда таранглашган, сўнгги нохушлик эса футболчилар учун ташкиллаштирилган Мавлуд (Рождество) кечасига Николя Анельканинг киритилишининг тақиқлаб қўйилиши бўлди.
Бу орада футболчилардан баъзилари Лондондаги хитойча ресторанлардан бирида барибир Анелька билан бирга байрамни нишонлашди. "Улар вақтни жуда мазмунли ўтказишди, мураббийнинг бундан хабари борми-йўқми, уларга барибир эди", - дея ўз манбасининг сўзларини келтиради газета.
Газетанинг яна таъкидлашича, 34 ёшли мураббий томонидан берилаётган етарлича батафсил бўлмаган тактик йўналтиришлардан мутлақо безиб қолишган. Бунга ишониш ҳарчанд қийин бўлмасин, Бизлининг мақоласидан кўринишича АВБ ўйин олдидан ўз футболчиларига муайян режа белгилаб беролмас экан.
"АВБ ечиниш хонаси устидан назоратни йўқотган ва бир қатор ўйинчилар клубдан чиқиб кетиш ҳақида бош қотиришмоқда", - деган нашр манбаси.
Шунингдек, сўнгги ўйинга Дэниэл Старриж мураббийнинг илтимосига кўра борганлиги айтилмоқда, чунки илгарироқ у жароҳати туфайли Вулверҳэмптонга боришни истамаётган эди. Бундан ташқари, Флоран Малуда ҳам бетоб бўлиб қолган, майдонда кўринмади.
Эслатиб ўтамиз, The Sunнинг сўнгги сенсацион мақоласи - АВБнинг ўз футболчилари билан бўлиб ўтган даҳанаки жанги ҳақидаги чиқишдан сўнг "Челси" бош мураббийи газетага ўз манбаларидан пала-партиш иш учун пулларни қайтариб олишни тавсия этганди. Бироқ газетанинг ўша сонидаги Алекс ва Николя Анелька асосий таркибдан бадарға қилингани ҳақидаги факт ўз исботини топди.