Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Ботирали Эргашев АГМК футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Иқтидорли дарвозабон, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган кипер Ботирали Эргашев жамоамиз аъзосига айланди.

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод саналган, "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли дарвозабон фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Қўқон-1912" жамоалари дарвозасини қўриқлаган. Янги мавсумдан эътиборан эса маҳоратли посбон АГМК дарвозасига қулф осади.

Ботирали Эргашев АГМК билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Ботирали Эргашев 1995 йили 23 июнда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2018 йили Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган ва ўшанда термамиз дарвозасини муносиб қўриқлаганди.

Ботирали Эргашев фаолияти давомида 53 ўйинда дарвозани қўриқлаган ва 68та гол ўтказиб юборган. Эргашев 17та учрашувда дарвоза дахлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 18:51, 22.01.2021.
Ўқилди: 2394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3356]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2480]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2025]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1845]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1832]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1776]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1707]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1659]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1620]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1533]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.