Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико - Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль - ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Ўрунов нима учун «Спартак»да ўйнаб кета олмади? Мутахассис жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Уфа» директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг «Спартак»даги фаолияти борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Остон нима учун Москвада ўйнаб кета олмади?
— Шунчаки у эртароқ кетди. У эндигина бошқа мамлакатга, бошқа чемпионатга келганди. «Уфа»да бир нечта ўйинларни ўтказди. Футболчининг имкониятларини билмаган, Остонни машғулотда қандай ишлаётганини кўрмаган нотаниш мураббий унга дарҳол ишонч билдиришини кутиш — соддалик бўларди. Унга атиги 10 дақиқа ўйнаш имконияти берилишини кутгандим. Тахминан шундай бўлди ҳам. У ёш йигит, майдонга чиқади, улкан стадион, кўплаб мухлислар... Бунда кўп нарса руҳиятга ҳам боғлиқ. Унинг ўйнаб кетиши қийин кечишини билардим. Лекин у ўзини синаб кўрди. Унинг келажаги яхши. Унинг ўрнида бўлганимда "Уфа"да яна ярим йил - бир йил ўйнаган бўлардим. Шунда у бор маҳоратини кўрсата олган бўларди. Барча мураббийлар унинг имкониятларини яхши билган бўларди. Шундан сўнг тантанали равишда катта жамоага ўтган бўларди. У эса бироз шошилди.

— Унга қўнғироқ қилиб, «Остон, ортга қайт», демайсизми?
— Афсуски, бу менинг ваколатимга кирмайди. Агар Ўрунов жамоамизга қайтса, бундан фақат хурсанд бўлардим. Бу ишни амалга ошириш қийин бўлади, деб қўрқаман.

— Нима учун?
— Остон, «Спартак» сафига ўтганидан кейин нархи қиммат футболчига айланди. Бундай ўйинларни бизнинг бюджет кўтармайди. Биз эса янги Ўруновларни қидиришда давом этамиз.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 20:54, 22.01.2021.
Ўқилди: 6087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик