Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичида 40та жамоа иштирок этади

Баҳо:
+2 | -

Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси янги босқичга қадам ташламоқда. Жорий мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичида 40та клуб иштирок этадиган бўлди. Анъанага кўра, ОФК Шарқий ва Ғарбий Осиёга тенг миқдорда ўрин ажратди — 20тадан.

Ҳар бир минтақада 5тадан, жами 10та гуруҳ ташкил этилади. Гуруҳ ғолиблари кейинги босқичга йўл олади. Ҳар бир минтақада иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши рейтингга эга бўлган 3тадан клуб нимчорак финалга чиқади.

Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 27 январь куни бўлиб ўтади. ОФК қуръа олдидан жамоаларни саватчаларга ажратди.

Ғарб минтақаси (А-Е гуруҳлар)
 1-саватча:

"Дуҳайл" (Қатар)
"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Персеполис" (Эрон)
"Шаржа" (БАА)
"Ас-Садд" (Қатар);

2-саватча:

"Ан-Насср" (Саудия Арабистони)
"Трактор" (Эрон)
"Шабаб Ал-Аҳли" (БАА)
"Ар-Райян" (Қатар)
"Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони)

3-саватча:

"Пахтакор" (Ўзбекистон)
"Виҳдат" (Иордания)
"Гоа" (Ҳиндистон)
"Истиклол" (Тожикистон)
"Истиқлол" (Эрон)

4-саватча:

"Аш-Шорта" (Ироқ)
"Ал-Ғарафа" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон) учрашуви ғолиби
"Ал-Виҳда" (Саудия Арабистони) - "Ал-Қува ал-Жавия" (Ироқ) учрашуви ғолиби
"Фулад" (Эрон) - "Ал-Айн" (БАА) учрашуви ғолиби
"Ал-Ваҳда" (БАА) - "Аз-Завра" (Ироқ) учрашуви ғолиби

Бир мамлакат вакиллари бир гуруҳдан ўрин олмайди.

Гуруҳ босқичи Ғарб минтақасида 14-30 апрель кунлари, Шарқ минтақасида эса  21 апрель - 7 май марказлашган ҳолда ўтказилади.

Плей-офф босқичи ўйинлари тақвими қуйидагича кўриниш олди:

Нимчорак финал (битта ўйин) — 13-14 сентябрь (Ғарб) ва 14-15 сентябрь (Шарқ);

Чорак финал (битта ўйин) — 27-28 сентябрь (Ғарб) ва 28-29 сентябрь (Шарқ);

Ярим финал (иккита ўйин) — 19 ва 26 октябрь (Ғарб), 20 ва 27 октябрь (Шарқ);

Финал (иккита ўйин) — 21 ва 27 ноябрь.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:46, 23.01.2021.
Ўқилди: 7084 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик