1992-96 йилда таваллуд топган “Пахтакор”нинг ёшлар таркиби Италияда анъанавий ўтказиб келинадиган “Виарежжио Кубоги”да иштирок этади. Регламентга кўра турнирда икки нафар 1991 йилгача бўлган ва уч нафар ижарага олинган футболчи иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Клуб расмий веб-сайти томонидан маълум қилинишича, 6-20 февраль кунлари оралиғида бўлиб ўтадиган мусобақада ёш “пахтакорчилар” 5-гуруҳда кураш олиб боришади. Италиянинг “Эмполи” ва “Арганезе, шунингдек, Венгриянинг “Хонвед” клуби “Пахтакор”га рақиблик қилади.