Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Барселона» «чўкиб» бормоқда: клуб қарзлари миллиард евродан ошиб кетди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби 2020 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни эълон қилди.

Эълон қилинган ҳисоботга кўра, клубнинг қарзи миллиард евродан ошган — 1,173 млрд евро. Улардан 730 млн евросини "кўк-анорранглилар" яқин муддатда тўлаб беришлари керак.

Шунингдек, жамоа йилни 488,4 млн евро миқдорида зарар билан якунлади. Қарздорликнинг 265 млн евроси кредит ташкилотларига қайтарилиши керак бўлган сумма ҳисобланса, "Барса"нинг ўз ходимларидан қарзи 164 млн еврога етди.

"Marca" тарқатган хабарга кўра, «Барса» кредит билан боғлиқ қарзларни қайтариш муддатини кечиктириш бўйича ташкилотлар билан музокара олиб бормоқда. Клуб буни камида 2021 йилнинг 30 июнига қадар кечиктирмоқчи. Баъзи кредиторлар бу таклифга рози бўлишди. Жамоа қолганлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Ҳисоботнинг эътиборга молик яна бир жиҳати — "Барселона" 2021 йилда ишқибозларнинг стадионга қайтишига ва улардан келадиган даромаддан умид қилмоқда. Хусусан, «Барса» жорий мавсум охирига қадар томошабинларниг ташрифидан 56 млн доллар даромад олмоқчи. Режага кўра, февраль ойида стадионнинг 25 фоизи миқдорида, май ойида эса 50 фоизга ишқибозлар билан тўлдириш учун рухсат берилишига умид қилмоқда.

Аввалроқ «Зенит» клуби Малкомнинг трансфери бўйича «Барселона»га 9,5 миллион евро миқдорида пул тўламагани ҳақида маълумот тарқатилган эди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:56, 26.01.2021.
Ўқилди: 5769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.