Кеча Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида икки пешқадам – “Аш-Шабаб” ва “Ал-Ҳилол” клублари рўбарў келишди.
Сервер Жепаров тўп сураётган “Аш-Шабаб” аъзолари мезбон бўлишларига қарамасдан “Ал-Ҳилол” дарвозасига йўл топ олишмади. Учрашувда ҳисоб очилгани йўқ – 0:0.
Терма жамоамиз сардори учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
15тадан учрашув ўтказишган “Ҳилол” ва “Шабаб” жамоалари турнир жадвалидаги ўз пешқадамликларини давом эттиришмоқда. “Ал-Ҳилол”да 36, “Аш-Шабаб”да 35 очко мавжуд.