"Аталанта" ҳужумчиси Алехандро Гомес "Севилья"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли аргентиналик футболчи 26 январ куни Испанияга келади ва у ерда "Севилья" клуби билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз Гомес "Аталанта" бош мураббий Жан Перо Гасперини билан зиддиятдан сўнг клубни тарк этишга қарор қилган эди.