Манчестерликларнинг аргентиналик ҳимоячиси Маркос Рохо «қизил иблислар»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақида Николo Cкира хабар бермоқда.
Футболчи тез орада «Бока Хуниорс» сафига бориб қўшилади. Жорий мавсумда Рохо «Манчестер Юнайтед» таркибида биронта ҳам ўйин ўтказмаган.
Олдинроқ яримҳимоячи Жесси Лингард ва дарвозабон Серхио Ромеролар ҳам жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.