Кириш Регистрация

Италия Кубоги. "Интер" "Милан" устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Италия Кубогининг 1/4 финал босқичида "Интер" "Милан" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Златан Ибрагимович ҳисобни очди. Айнан Златаннинг ўзи ўйиннинг 58-дақиқасиди қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Бир киши кўп бўлиб қолган "Интер" ўйинда ташаббусни ўз қўлига олди ва 71-дақиқада белгиланган пенальтини Лукаку аниқ амалга ошириб, мунозанатни тиклади.

Баҳснинг асосий вақтида кўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Эриксен ғалаба тўпини киритиб, "Интер"ни кейинги босқичга олиб чиқди.

"Интер" – "Милан" 2:1

27 январь, 00.45, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: 0:1 – 31 Ибрагимович, 1:1 – 71, Лукаку (пенальти), 2:1 – 90 Эриксен.

"Интер" – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Коларов (Янг, 90), Дармиан (Хакими, 46), Видаль, Барелла, Перишич (Мартинес, 67), Брозович (Эриксен, 88), Санчес, Лукаку.

"Милан" – Тэтэрушану, Диогу Далот, Кьер (Томори, 20), Тео, Романьоли, Кессиэ, Салемакерс (Кастильехо, 85), Мейте, Браим Диас (Ребич, 60), Ибрагимович, Рафаэл Леау (Крунич, 85).

Огоҳлантиришлар: Кьер (17), Ибрагимович (45), Лукаку (45), Брозович (52), Ребич (64), Кессиэ (90), Хакими (90).

Четлатиш: Ибрагимович (58).

Киритилди: 02:59, 27.01.2021.
Ўқилди: 4162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик