«Ювентус» клуби Италия кубогининг чорак финал босқичида бўлиб ўтадиган СПАЛга қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Бугунги ўйинда ҳужумчи Криштиану Роналду иштирок этмайди. Андреа Пирло унга дам беришга қарор қилди.
«Ювентус»нинг кенгайтирилган таркиби:
Даврозабон: Войцех Щенсни, Карло Пинсольо, Жанлуиджи Буффон.
Ҳимоячилар: Жоржио Кьеллини, Маттейс Де Лигт, Алекс Сандро, Данило, Хуан Куардадо, Леонардо Бонуччи, Мерих Демирал, Алессандро Ди Пардо, Раду Драгушин, Жанлука Фработта.
Ярим ҳимоячилар: Артур Мело, Аарон Рэмзи, Уэстон Маккенни, Федерико Кьеза, Адриен Рабьо, Федерико Бернардески, Николо Фажоли, Деян Кулушевски.
Ҳужумчилар: Альваро Мората, Козимо Марко Да Грака.