Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Марат Мифтахуддинов: «Курашни давом эттирамиз»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» эртага «Ҳоким Кубоги»нинг 3-тур доирасида «Нефтчи-2»га қарши майдонга чиқади. Гуруҳ пешқадамлигидан ташқари, чорак финал йўлланмасини тақдим қиладиган беллашув олдидан жамоамиз мураббийи Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Нима ҳам дердим, «Нефтчи-2»га қарши учрашувга етарлича тайёгарлик кўрдик. Аввал ҳам айтганимдек, нафақат мусобақага мавсумга ҳам тайёргарликни давом эттиряпмиз. Бугун ҳам режа асосида икки маҳал шуғулландик. Албатта эртага майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бор экан, курашни давом эттирамиз. Нафақат гуруҳдан чиқиш, балки совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламиз.

«Турон-2» биз билан ўйинга аралаш таркибни майдонга туширганди. Эртага «Нефтчи-2»да ҳам тажрибали футболчиларни кўрсак ажаб эмас. Одатда мусобақаларда сўнгги тур ўйинлари бир вақтда ўтказиларди. «Ҳоким Кубоги»да бунга гувоҳ бўлмаяпмиз. Тўғри, эртага биз «Навбаҳор фарм»нинг натижасини билган ҳолда майдонга чиқамиз, аммо беллашувлар бир вақтда бошланса учрашувга бўлган қизиқиш янада ортади.

Киритилди: 23:06, 27.01.2021.
Ўқилди: 1577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.