“Олмалиқ” жамоаси ҳужумчиси Мўйдин Мамазулунов маълум вақт Эронда бўлди.
У бу мавсумда Эрон чемпионатида дуранглар гирдобига кириб қолган “Роҳ-Оҳан” клуби кўригида қатнашди. Бу жамоа Эрон Про-лигасида 17 учрашув ўтказиб, шуларнинг 13 тасида дуранг натижа қайд этганлиги қизиқарли.
Эрон футболининг афсонавий юлдузи Али Даий устозлик қилаётган “Роҳ Оҳан” машғулотларида иштирок этган Мўйдин Мамазулунов жамоа мураббийларига тўғри келмаган. Натижада ҳамюртимиз ортга қайтишга мажбур бўлган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзбекистонлик футбол агенти Шариф Умаров “Роҳ Оҳан” раҳбарияти билан Мамазулунов борасида музокарага киришган эди. Бунгача Умаров бошқа бир юртдошимиз Александр Шадринни Саудия Арабистони клубига юборган ва бу трансфер ҳам ўхшамай қолганди.