Англиянинг «Эвертон» клуби яримҳимоячиси Бернард Бериша фаолиятини қитъамизда давом эттириши мумкин.
Журналист Николо Скира хабарига кўра унга БААнинг «Аль Насср» клуби қизиқиш билдирмоқда. Эмират клуби Бернардга 3 йиллик муддатга мўлжалланган 10 миллион евро маош таклиф қилган.
Шунингдек, Беришага бундан аввалроқ Донецкнинг «Шахтёр»и ҳамда «Рома» клублари ҳам анча манфаатли таклиф билан чиқишган эди.