Кириш Регистрация

Нурилло Тўхтасинов: «Шу ергача келдикми, ортга қайтиш йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» «Ҳоким Кубоги-2021»нинг энг кучли тўрт жамоасидан бири бўлиб турибди. Эртага финал йўлланмаси учун Фарғонанинг «Нефтчи» клубига қарши майдонга тушадиган «қалдирғочлар»дан бири Нурилло Тўхтасиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- «Ҳоким Кубоги» мусобақаси биз учун янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб беряпти. Гарчи турнирни нисбатан омадсизроқ бошлаган бўлсак-да, 2-турдаёқ ўз ўйинимизни топиб олдик ва гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунладик. Гуруҳ учрашувларида ўйинимизни қовушмаганини майдоннинг ҳолати билан ҳам боғлаган бўлардим. Зеро, биз пасларга асосланган ўйин намойиш қиламиз. Табиийки, бундай ўйин кўрсатиш учун текис майдон керак бўлади. Шу томондан майдонга мослашиш ва ўз ўйинимизни кўрсатишимиз бироз қийин кечди.

Рақибга нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим керак, чорак финалдан нисбатан осонлик билан ўтдик. Бу натижада ҳам ўз аксини топди. Энди ярим финалда ростакамига жиддий рақибга қарши майдонга чиқамиз. «Нефтчи» мусобақага ғолиби бўлишга асосий даъвогар жамоа. Лекин биз ҳам шу ергача келдикми, ортга қайтиш йўқ. Қолаверса, майдонларга мослашиб улгурдик. Ўйлайманки, ўз ўйинимизни кўрсата олсак, финал йўлланмасини қўлга кирита оламиз.

Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати
Киритилди: 15:36, 31.01.2021.
Ўқилди: 2579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.