Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Андрей Фёдоров «Локомотив Москва»да иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Локомотив» клуби собиқ бош мураббийи Андрей Фёдоров Москванинг «Локомотив»ида иш бошлади. У катта селекционер лавозимига қабул қилинди.

49 ёшли мутахассис футболчилик фаолияти давомида 2000-2008 йилларда «Рубин» шарафини ҳимоя қилиб, Россия чемпионлигини қўлга киритган. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 64та ўйинда майдонга тушган.

Фёдоров 2008 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг «Рубин» селекция бўлими бошлиғи вазифасида иш бошлаган бўлса, кейинчалик қозонликлар ёшлар жамоасини бошқарган.

Шундан сўнг мутахассис 2015 йилда Ўзбекистонда мураббий сифатида ишлади. 2015 йилда у «Нефтчи», 2018 йилда эса «Локомотив»ни қабул қилиб олди. "Темирйўлчилар" уни 2020 йилнинг 20 август куни истеъфога чиқарган эди.

"Мен узоқ йиллар давомида «Рубин» селекция бўлимини бошқарганман. Ушбу вазифага яна қайтганимдан хурсандман. Бундай катта клуб мени ўз сафига чорлаганидан хурсандман. «Локомотив» ривожланиши ва юқори поғоналарда юриши учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Менинг сўнгги иш жойим «Локомотив» (Тошкент) бўлганди. Шаҳар ўзгарди, аммо ном ўша-ўша. Мен темирйўлчи бўлиб қолдим, бу ёқимли.

Менинг ишим кенг қамровли: мураббийнинг истакларини, клуб стратегияси ва имкониятларини инобатга олган ҳолда, масалаларни кенгашган ҳолда ҳал қилиш керак. «Локомотив» сафида ёш йигитлар кўп. Улар келажакда асосий жамоани кучайтиришлари мумкин. Академия билан ҳамкорлик ишлаймиз", — деди Фёдоров "Локомотив" матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: www.fclm.ru
Киритилди: 22:10, 01.02.2021.
Ўқилди: 4478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик