«Тоттенҳем» ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг олган жароҳати ҳақида мураббий Жозе Моуриньо батафсил маълумотни берди.
Клуб шифокорларининг тасдиқлашича, англиялик футболчи яқин 2-3 ҳафта ичида сафга қайтиши кутиляпти. Кейн «Ливерпул»га қарши баҳсда ҳар иккала тўпиғини ҳам шикастлаб олган эди.
27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 29 ўйинда 19+14 натижани қайд этди.