"Бавариа" раҳбари Карл-Хайнтс Румменигге "Барселона"даги молиявий ҳолат тўғрисида фикр билдирди.
“Мен нонушта вақтида "Барселона"нинг қарзлари ҳақида ўқидим ва деярли бўғилиб қолдим. Агар "Бавария"да бундай қарзлар бўлганида, мен яхши ухлай олмаган бўлар эдим. Лекин ҳеч нарса бўлмайди деб ўйлайман.
"Барселона"дек клуб Каталония каби минтақа учун жуда катта аҳамиятга эга бўлгани учун йирик пастлаш кузатилмайди. Шундай бўлсада, футбол клубларида бундай қарздорлик кузатилишидан афсусдаман.
Бундай воқеалар биз учун ўрнак бўлгани баробарида, бизнинг бир томондан спорт ютуқларига бой, иккинчи томондан, барқарор иқтисодий аҳволдаги жамоа эканлигимизни кўрсатмоқда" - деди Румменигге.