«Ювентус» ҳимоячиси Даниэле Ругани ижара асосида «Кальяри»га ўтди. 26 ёшли футболчининг ижара шартномаси ярим йилга тузилди.
Ругани жорий мавсумнинг дастлабки қисмини «Ренн» клубида ижарада ўтказган эди. Аммо у Франция чемпионати доирасида атиги битта ўйинда майдонга тушди.