Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Эртага финал! «Истиқлол» устози нима дейди?

Баҳо:
+ | -

Эртага «Ҳоким Кубоги»нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Хусусан, «Нефтчи» «Қўқон-1912» жамоалари 3-ўрин соҳибини аниқласа, «Бунёдкор» - «Истиқлол» финал баҳсида майдонга чиқади. Биз финал олдидан «Истиқлол» устози Анвар Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Финалда ўйнаш ҳар бир жамоага ўзгача кайфият беради. Очиғини айтганда, «Ҳоким Кубоги»нинг стартидан аввал ҳеч ким «Истиқлол»ни финалгача етиб келади, деб ўйламаган эди. Мусобақа давомида қилган меҳнатимиз самарали ўлароқ финалга чиқдик. Финал битта ўйиндан иборат. Учрашув тақдири 90 дақиқада ҳал бўладиган беллашувдан олдин аниқ фикр билдириш мушкул. Тўп думалоқ, майдон текис дейишадику! Ишонтириб айтадиганим шуки, эртага қизиқарли учрашувни кўрамиз.

«Бунёдкор»нинг кучини, даражасини ҳамма жуда яхши билади. Жамоа бежизга Суперлигада юқори ўринлар учун давогарлик қилмайди. Биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар ўйинга тайёрмиз! 

Биз мусобақадаги иштирокимиз орқали футболчиларни мавсумга тайёрлашни режалаштирганмиз. Қолаверса, ғолиблик руҳини сингдиришни ўйлаганмиз. Лекин ҳар қандай мусобақада натижа ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳар доим ҳам финалда ўйнайвермайсиз.

Финалда пенальтилар серияси бўлишини хоҳлайманми? Назаримда бунинг аҳамияти йўқ. Тўғри, чорак ва ярим финалда ўйин тақдири пенальтилар серияси орқали ҳал бўлди, бироқ бу  футбол! Асосийси, чиройли ва мухлисларга ёқадиган ҳамда натижа олиб берадиган ўйин намойиш қилиш.

Мусобақа бошланишидан аввал жамоани бир қатор футболчилар тарк этганди. Таркибга янги қўшилган ўйинчилар билан ҳар бир учрашувга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўрдик ва майдонга тушдик. Юқорида таъкидлаганимдек, меҳнатларимизнинг самарали ўлароқ финалгача етиб келдик. Энди тўхтаб қолмоқчи эмасмиз!

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:47, 02.02.2021.
Ўқилди: 3721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.