Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Диёр Имомхўжаев: «Футзални ривожлантириш қимматга тушмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев футзал бўйича миллий терма жамоамизнинг Аргентина билан ўтган иккита ўртоқлик учрашувларидан сўнг фикр билдирди.

"Ўзбекистон — Аргентина футзал учрашувлари ҳар кунги оғир иш кунларидан кейин ўзгача завқ улашди. Бунинг учун жамоа аъзоларига ва мазкур учрашувни ташкил этган ЎФА вакилларига ташаккур.

Футзални ривожлантириш қимматга тушмайди. Футзални исталган мактаб спорт залида ўйнаш мумкин. Уни ҳаттоки мактаб дарсликларига киритиш орқали жуда катта ўсишга эришса бўлади. Ва умуман футзал ўйнаб катта бўлган йигит катта футболда техника ва бошланғич тезлик борасида қолганлардан яққол ажралиб туради. Иньеста ёки Роналдиньодаги техникани футзал маҳсули деб биламан IMHO.

Эътибор қилаётган бўлсангиз, футзал термамиз биринчи бўлиб Осиёнинг энг яхши жамоаси Эрон билан ўйнайди. Кейин Африканинг энг яхши жамоаси Марокаш билан. Кеча эса жаҳоннинг энг яхшиси Аргентина билан.

Бу каби ўйинлар қанча кўп бўлса, футзалчиларда ўзига бўлган ишонч шунча ортиб боради. Оддий мисол: Аргентина билан биринчи учрашувда футзалчилар жаҳон чемпионига қарши ўйнаётганликларини ҳис қилиб туришди.

Иккинчи ўйинда эса ҳар қандай рақиб билан беллашиш мумкин эканлигини онгли равишда тушуниб залга чиқишди. Менимча, бунинг катта фарқи бор ва бу албатта яхшиликка хизмат қилади", деб ёзади мутахассис ўзининг телеграм каналида.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 10:12, 04.02.2021.
Ўқилди: 3079 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.