Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди

Баҳо:
+ | -

АГМК жамоаси селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда ва клуб навбатдаги трансферга қўл урди.

Катта футболда айнан Олмалиқда муваффақият қозонган ва ном таратган тажрибали футболчи Санжар Шоаҳмедов маълум танаффусдан сўнг яна жонажон жамоасига қайтди.

Ўтган мавсумни Малайзиянинг "Теренггану" сафида ўтказган маҳорат соҳиби эндиликда яна жамоамиз аъзосига айланди. Клуб Санжар Шоаҳмедов билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Санжар Шоаҳмедов 1990 йил 23 сентябрда таваллуд топган. 2010-2014 йиллар давомида АГМК шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2015-2016 ва 2017-2018 йиллар мобайнида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўйнаб, клубнинг муваффақиятли мавсумларида чемпионликни қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган. 2017 йилда эса Қатарда "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2019 йилдан эътиборан икки мавсум Малайзияда "Теренггану" сафида етакчига айланиб, муваффақиятли фаолият юритган.

Санжар Шоаҳмедов 10 йиллик фаолияти давомида жами 283 ўйин ўтказган ва 65та голга муаллифлик қилган.

"Жонажон жамоамга қайтганимдан хурсандман. АГМК тубдан ўзгарган ва катта мақсадли жамоага айлангани қувонарли. Яхши муҳит ва чинакам бир оилага айланган жамоада эканлигимдан бахтиёрман. Мақсадлар улкан ва энди яна севимли мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Менга ишонч билдираётган жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, АГМК янги мавсумда янада муваффақиятли ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига катта қувонч тақдим этади", — деди Санжар Шоаҳмедов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 11:15, 04.02.2021.
Ўқилди: 4037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2081]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2074]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2021]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1747]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1710]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1660]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1568]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1555]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1500]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик