«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Италия кубоги ярим финал босқичида бўлиб ўтган «Интер»га қарши ўйинда (2:1) ҳужумчи Криштиану Роналду захирага олинганига ўз муносабатини билдирди.
«Бундай учрашувда ўйнашни ва жамоага ёрдам беришни истаётганингда футболчининг норози бўлиши — нормал ҳолат. Аммо Криштианунинг шартномасида уни захирага олиш мумкин эмас, деган банд йўқ. У бизнинг муҳим ўйинчимиз эканини у билади, аммо у яхши формада қолиши учун Роналдуга дам бериб туриш керак.
Сўнгги пайтлардаги баъзи танқидлардан сўнг у «Интер»га қарши баҳсда ўзини кўрсата олди. У ўз ишини ишонч билан бажара олди.
Мен унга дам кераклигини, шанба куни бизни навбатдаги ўйин кутаётганини айтдим. У кетма-кет бир нечта ўйинда иштирок этди. Кичик дам унга фойда келтиради», — деди Пирло.