Тошкентнинг "Локомотив" клуби расмий сайти тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Машъал" клубида шифокор лавозимида ишлаб келган Аброр Пирриев ва Самарқанднинг "Динамо" клубида массажчи лавозимида ишлаб келган Гурген Исраелян янги 2012 йилдан бошлаб темирйўлчилар клубида фаолият юритадилар.
"Ҳозирда футболчиларимизнинг аҳволи яхши. 4-5 январ кунлари таркибиздаги футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказдик. Барча ўйинчиларимиз соппа-соғ. Жароҳат олган футболчилар ҳам машғулотларга қайтиш арафасида", деди Пирриев "Локомотив" расмий сайтига берган интервьюсида.
Ўз ўрнида, клуб сайтидаги хабарда Пирриев миллий терма жамоадаги ўрнини сақлаб қоладими-йўқми - бунга аниқлик киритилмаган.













