Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов «ВсёПроСпорт» мухбири билан суҳбатда Жасур Жалолиддинов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи яқинда Москванинг «Локомотив» клуби билан шартномани бекор қилди.
«Биз Жалолиддиновни бажонудил «Бунёдкор»га қайтариб олган бўлардик. Ҳозир у биз билан шуғулланмоқда. Руҳий жиҳатдан Жасур ўзини яхши ҳис қилмоқда. Яқинда ўтказилган назорат ўйинида у жаримадан чиройли гол урди. Жасур жамоамизни кучайтирган бўларди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида менга Жалолиддиновнинг Европада ўйнагани яхши. У ерда футболчи ўсади ва миллий жамоанинг юқори даражага чиқишида ёрдам беради. Келажакда терма жамоанинг етакчи ўйинчисига айланишига умид қиляпман. Бизда бундай йигитлардан 5 нафари мавжуд. Тез орада ушбу авлод ўзини кўрсата олади. Улар бизнинг келажагимиз.
Ҳозирда Жалолиддиновга жиддий даражадаги қизиқишлар бор. Яқин орада бу ҳақда эшитасиз, деб ўйлайман», - деди Абрамов.