Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Мурод Исмоилов Аҳмад Мусаевга ёрдамчилик қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 12

Filename: widget/news_detail.php

Line Number: 111

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 12

Filename: widget/news_detail.php

Line Number: 111

/ https://m.stadion.uz/news/sections/uzfootball

Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) расмий твиттерида Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари бош мураббийлари ва уларнинг ёрдамчилари рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатда жами 12 та терма жамоа тўғрисида маълумот берилган бўлиб, улардан олтитаси футбол бўйича турли ёшдаги эркаклар терма жамоалари, иккитаси турли ёшдаги аёллар терма жамоалари, эркаклар ва аёллар футзал терма жамоаси, пляж футболи бўйича эркаклар терма жамоаси ва ногирон-ампутантлар терма жамоаларидир. Рўйхатда аёллар миллий терма жамоаси тўғрисида маълумот йўқ.

ЎФФ расмий твиттерида тарқатилган маълумотга кўра, Алексей Евстафеев ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангач, Аҳмаджон Мусаевнинг ёрдамчиси лавозими бўшаб қолган. Шу муносабат билан, 19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоага ёрдамчи мураббий сифатида "Пахтакор" мураббийи Мурод Исмоилов номзоди кўриб чиқилмоқда.

Терма жамоаларнинг бош мураббийлари ва уларнинг ёрдамчилари рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Бош мураббий: Вадим Абрамов
Катта мураббий: Шуҳрат Мақсудов

Олимпия терма жамоаси
Бош мураббий: Вадим Абрамов
Катта мураббий: Марат Мифтахутдинов

U-22 ёшлар терма жамоаси
Бош мураббий: Алексей Евстафеев
Катта мураббий: Азамат Абдураимов

U-19 ёшлар терма жамоаси
Бош мураббий: Аҳмаджон Мусаев
Катта мураббий: бўш

U-16 ўсмирлар терма жамоаси
Бош мураббий: Дилшод Нуралиев
Катта мураббий: Суннатилла Абдурасулов

U-14 ўсмирлар терма жамоаси
Бош мураббий: Темур Алимхўжаев
Катта мураббий: Артём Сидоров

Футзал бўйича миллий терма жамоа
Бош мураббий: Пазес Хосе Мариа
Катта мураббий: Баҳодир Аҳмедов

19 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси
Бош мураббий: Ольга Ким
Катта мураббий: бўш

16 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси
Бош мураббий ва катта мураббий ўрни бўш

Футзал бўйича қизлар терма жамоаси
Бош мураббий: Аваз Махсумов

Пляж футболи бўйича терма жамоа
Бош мураббий: Аҳад Юсупов

Ногирон-ампутантлар терма жамоаси
Бош мураббий: Мавзур Умархўжаев

Манба: www.twitter.com/uzbff
Киритилди: 16:17, 07.01.2012.
Ўқилди: 40347 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.