Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ўрунов «Спартак» - «Шахтёр» учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди (видео)

Баҳо:
+ | -

Кеча Москванинг "Спартак" жамоаси БААда ўқув-машғулот йиғинлари доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Москваликларга бу сафар Белорусия чемпиони, Солигорскнинг "Шахтёр" жамоаси рақиблик қилди.

Терма жамоамиз аъзоси Остон Ўрунов "Спартак" сафида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ўйиндаги ҳисобни 25-дақиқада солигорсклар очишди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Филипенко боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг бироз фаолликни оширган "қизил-оқлар" кўплаб вазиятлар яратишди. Тайм ўрталарида Остон Ўрунов ўзига-ўзи имконият яратиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо ўзи яратган имкониятда фойдалана олмади. У тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Москва жамоаси ҳам, "Шахтёр" яна кўплаб вазиятлар яратди, лекин 1-таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим бошлари яна тенг курашлар остида кечди. "Шахтёр" жамоаси кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади. Иккинчи таймда ҳам фаол ҳаракат қилган Ўруновни шериклари қулай вазиятга чиқарди. Дарвозабон устидан ошириб тепган тўпга бироз аниқлик етишмади. 76-дақиқага келиб, қарши ҳужумга ўтиб кетган "Спартак"нинг ҳужумини Айртон гол билан якунлаб қўйди 1:1. 80-дақиқада Соболёв москваликларни ҳисобда олдинга олиб чиқишди — 1:2. Учрашувда бошқа гол урилмади.

Lulichki.net сайтининг мухбири ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида Остон Ўруновни эътироф этди.

"Учрашувнинг кўп қисмида "Спартак" ҳужумни ташкил этишда муаммоларга дуч келди. Аммо Ўринов асосий таркибда хавфли вазиятларга эга бўлган деярли ягона футболчи эди. Ҳа, Остон улардан фойдаланмади, аммо умуман ҳеч нарса яратмасликдан кўра имкониятга эга бўлиш ва гол урмаслик яхшироқдир. Ўрунов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва ёмон кўринмади. Бу нарса Остонни ижарага бериб юборилишдан сақлаб қоладими ёки йўқми, билмадиму, бироқ Ўрунов мураббийнинг кўрсатмаларини яхши бажарди", — дея изоҳ берди мухбир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:30, 07.02.2021.
Ўқилди: 8825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик