Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпуль»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган марказий учрашув якунига етди. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Манчестер Сити"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

"Шаҳарликлар" 37-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди, аммо Гюндоганнинг зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди. Илкай иккинчи бўлим бошида хатосини тўғрилади ҳамда ўйиндан ҳисобни очди.

Учрашувнинг 63-дақиқасида Салоҳ пенальти ишлади ва уни ўз самарали амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Кейинги дақиқаларда эса "Ливерпуль" посбони Алиссон Беккернинг 2та қўпол хатоси билан ёдда қолди. Бразилиялик посбони тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштириш пайтида рақибга бериб қўйди. Бундан эса "Сити" футболчилари самарали фойдаланишди. Гол муаллифлари — Гюндоган ва Стерлинг.

Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида Фоден ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг Гвардиола жамоаси ўз очколарини 50тага етказди. "Сити" битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда 2-ўриндаги "МЮ"дан 5 очкога илгарилаб кетди.

АПЛ, 23-тур
Ливерпуль – Манчестер Сити 1:4 (0:0, 1:4)
Голлар: 0:1 – 49 Гюндоган, 1:1 – 63, пенальти Салах, 1:2 – 73 Гюндоган, 1:3 – 76 Стерлинг, 1:4 – 83 Фоден.
Ливерпуль – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнолд, Робертсон (Цимикас, 85), Джонс (Милнер, 68), Тиаго Алькантара (Шакири, 68), Салах, Вейналдум, Мане, Хендерсон, Фирмино.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, Фоден, Гюндоган, Стерлинг, Родри, Марез (Габриэл Жезус, 72), Бернарду Силва.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Алькантара (3), Рубен Диаш (62), Фабиньо (70).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:25, 07.02.2021.
Ўқилди: 4812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.