Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон - Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи - Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья - Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид - Малага
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Фомичев: "Олий Лига ўйинлари муддати кўчирилмаслигини хоҳлардим"

Баҳо:
+ | -

Олий Лига қуръаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, "Машъал" бош мураббийи Владимир Фомичев жамоанинг бу йилги чемпионатдаги асосий рақиблари "Металлург", "Олмалиқ" ва "Бухоро" сингари жамоалар бўлишини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Машъал" расмий сайти хабар бермоқда.

"Биринчи турни "Бунёдкор"га қарши ўтказишимизни эшитдим. Мавсумни чемпионга қарши ўйин билан бошлар экансан, ҳамма вақт қийин бўлади. Масалан, ўтган йили шундай бўлганди. Мен ҳар бир вазиятга тўғри баҳо беришни ёқтираман. "Бунёдкор" айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси ва улар билан тенгма-тенг курашиш осон эмас. Қолаверса, чемпионатнинг биринчи турига келиб улар аллақачон мавсумни бошлаб олишган бўлади. Шу боис имконият "Бунёдкор"да кўпроқ. Аммо биз ҳам қараб турмаймиз ва чемпионга жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз", деди Фомичев "Машъал" расмий сайтига берган интервьюсида.

"Биринчи турни бир амаллаб ўтказиб олсак, кейинги баҳсларни "Металлург", "Бухоро", "Олмалиқ" сингари жамоаларга қарши ўтказамиз. Ўйлайманки, жорий мавсумда бизнинг асосий рақобатчиларимиз мана шу клублар бўлишади. Шу ўринда хоҳлардимки, иложи борича бу йилги Олий Лига ўйинлари муддати кўчирилмаса. Чунки ўйинларни ҳадеб кўчиравериш бир текис ишлашимизга жиддий халақит беради", деди "Машъал" устози.

"Иккинчи йиғинни ҳам бошлаб олдик. Куни кеча икки нафар легионеримиз Игорь Петкович билан Алик Ҳайдаров клуб ихтиёрига етиб келишди. 20 январдан кейин Тошкентда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиряпмиз. Ўтган мавсум биринчи лигадаги фарм-клубимиз "Машъал-Академия"ни бошқарган Александр Хомяков ҳам менга ёрдам беряпти. Ҳозирча янгилик шу", деди "Машъал" бош мураббийи Владимир Фомичев.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 19:29, 07.01.2012.
Ўқилди: 47505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик