"Лейпциг" ҳимоячиси Ибраима Конате фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Конатенинг трансферига шахсан "МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек футболчига "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Ливерпул" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Конате барча турнирларда 12 та ўйин ўтказиб 1та гол урди