Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Локомотив»нинг Максим Шацких ишлаётган жамоа билан ўйини ўтказилмади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 10 февраль куни «Локомотив» Туркия йиғини доирасида охирги учрашувини ўтказиши лозим эди. Бу ўйин Россия премьер-лигаси вакили «Ротор» билан режалаштириб қўйилганди.

Ўйин бўлиб ўтиши борасида гарчи ҳар икки жамоа ўзаро келишиб олган бўлсада, «Ротор» ўйин яқинлашган сари ишни пайсалга солаверди.

«Локомотив» ПФК уларга ўйинни Сидеда ўтказиш таклифи билан чиқди, чунки биз истиқомат қилаётган жойда яхши стадион бор ва шароитлари ҳам аъло даражада. Улар эса ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхона яқинидаги майдонда ўйнашни афзал кўришди.

Ўйин вақтини белгилаш ҳам осон бўлмади. Биз учун ўйинни 11:00 ёки тушдан кейин 16:00да бошлаш қониқтирарди. Улар эса 13:00да бошлаймиз, деб туриб олишди. Якунда томонлар бир тўхтамга келиб, учрашув соат 11:00да старт олишига келишиб олишди.

Натижада бугун эрталаб 8:45да меҳмонхонадан ўйин бўлиб ўтиши лозим бўлган "Kaya Palazzo" стадиони томон автобусда йўл олдик.

Салкам бир соатга яқин (70 км.) йўл босиб, белгиланган жойга етиб бордик ва не кўз билан кўрайликки, у ерда стадиондан асар ҳам йўқ эди. Фақат учта машғулот ўтказиш майдончаси бор экан, холос.

Жамоа ўйинга борганда биринчи навбатда нима керак бўлади? Албатта, кийим алмаштириш хонаси. Ахир кўчада ҳамманинг кўз ўнгида ечиниб кийинмайсиз-ку. Лекин биз борган «стадион»да на кийим алмаштириш хонаси бор, на трибуна ва на бошқа шароитлар. Ўйиндан кейин ювиниб олиш ҳам керак. Рақиб футболчиларига маза, улар беш дақиқада ўз хоналарига етиб олишади, лекин биз-чи? Қолаверса, мезбон жамоадан кимдир кутиб олмади ҳам.



Соат 10:30 бўлди. Шу пайт «Ротор» футболчилари бирин-кетин меҳмонхонадан чиқиб кела бошлашди. Улар турган меҳмонхона майдонгача беш дақиқалик йўл. «Локомотив» бош мураббийи Микаэл Секейра "Биз ҳаваскор клуб эмасмиз ва бундай шароити йўқ майдонда ўйнай олмаймиз, 10 дақиқа вақт бор, ё бошқа стадион топамиз ёки ўйин бўлмайди", деб дангал гапирди. «Ротор»да ишлаётган ёрдамчи мураббий Максим Шацких жамоамиз олдига келиб, вазиятни тушунтиришга уринди, бироқ бари бефойда.

Ўнг томонда яна битта майдон бор экан, ҳар ҳолда бироз шароити яхшироқ. Шароити яхшироқ деганда майдон чети атрофни ўраб турган сим тўсиқдан бироз узоқроқ, биз ўйин ўтказмоқчи бўлган майдонда эса тўсиқ майдон чизиғига жуда яқин эди ва қанот ҳакамига югуришга жой йўқ. Ҳа, айтганча захирадагилар ўтирай деса ўриндиқ ҳам, чигалёзди машқлар учун алоҳида жой ҳам йўқ. Ёнимиздаги майдонда «Уфа» клубининг машғулоти белгиланган экан, шу боис у ерда ҳам ўйнаб бўлмасди.

Барибир ҳеч нарса ўхшамади ва яна автобусга ўтириб ортга қайтдик. Эслатиб ўтамиз, 28 январдан Туркия йиғинига киришган «Локомотив» 12 февраль куни Тошкентга қайтиб кетади. Эртага олдинда бир кунимиз бор, қайсидир жамоа билан ўртоқлик учрашуви бўладими, мураббийлар ҳозир шуни ҳал қилишмоқда.

Янгилик бўлиши билан албатта етказамиз.

«Локомотив» ПФК матбуот хизмати.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:55, 10.02.2021.
Ўқилди: 3757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.