Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Энг кўп қайси қитъа вакиллари чемпион бўлганлигини биласизми?

Баҳо:
+-1 | -1

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳар йили ўз қитъаси чемпионлари ва бир мезбон жамоа иштирокида бўлиб ўтади. Турнирда қайси қитъа вакиллари ёки қайси давлат клублари кўпроқ соврин ютган? Ҳозир, мана шу саволга жавоб оламиз!

Ушбу чемпионат ҳозирги вақтгача 16 бор ўтказилган. Ушбу мусобақани қабул қилиш бўйича рекорд Японияга тегишли, 8та. БАА 4 маротаба мезбонлик қилган бўлса, Марокашда 2 марта ўтказилган. Шунингдек, бу бахтга Бразилия ва Қатар давлатлари 1 бор муяссар бўлган. Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қатарда ушбу турнир иккинчи бор ўтказилмоқда.

Чемпионатда энг кўп Eвропа клублари ғалаба қозонган. Улар 12 бор турнирда зафар қучган бўлса, Жанубий Америка қитъаси вакиллари 4 бор ушбу турнир кубогини бошлари узра баланд кўтарган. Қолган қитъа вакиллари эса ҳозирча чемпионликни нишонламаган.

Чемпионлик борасида Испания клублари яққол пешқадам. Испан клублари 7 бора бу совринни қўлга киритган. Бразилия вакиллари 4 марта ушбу турнирда зафар қучган бўлса, Англия ва Италия жамоалари 2 мартадан ушбу совринга эгалик қилган. Германиядан ушбу турнирда ягона чемпион "Бавария" ҳисобланади. Мюнхеликлар бугун навбатдаги финалда майдонга тушишади.

Кумуш медаллар борасида Конмебол жамоалари яққол пешқадам. Улар 9 маротаба финалларда мағлуб бўлган. Кўҳна қитъа жамоалари эса 3 марта кумуш медални қўлга киритган. Конкакаф ва Осиё жамоалари 2 бор финалга етиб келиб, мағлуб бўлган.

Осиё жамоалари бронза медаллар масаласида етакчи ҳисобланади. Улар 6 маротаба 3-ўринни банд қилган. Конкакаф жамоалари 5 марта бронза медални қўлга киритган. Конмебол эса 3 бор 3-ўринга лойиқ кўрилган. Фақат бир бора Океания жамоаси бронза медални қўлга киритган.

Мана шу натижалар ҳам аслида қайси қитъада клублар футболи қай даражада эканлигини кўрсатиб беради. Шундай экан, клублар футболи бўйича натижаларга қараб рейтинг тузадиган бўлсак, қуйидагича тартибда жойлаштирсак бўлади.

1.Европа

2.Конкакаф

3.Осиё

4. Конкакаф

5. Океания

6. Африка

Худайқулов КАРИМ

Киритилди: 14:55, 11.02.2021.
Ўқилди: 6879 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.